#NoComment
02.03.2024
1 413

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британиянинг “Sturgeon Capital”компанияси бош директори Кийан Зандия билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" Ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган стартап лойиҳаларга Буюк Британиядан венчур инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Кийан Зандиянинг айтишича, компания Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ўзбек ёшларининг истиқболли инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида Самарқанд вилоятида ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.
Британиялик ҳамкорлар, шунингдек, жорий йилнинг 2-3 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган III Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашишга тайёрлигини тасдиқлаган.
“Sturgeon Capital” компанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиё мамлакатларида активларни бошқариш ва стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган. Бугунги кунда “Sturgeon Capital” компанияси Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга қарийб 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Илк бор Ўзбекистон тарихига оид ноёб экспонатлар Британия музейларида намойиш этилади
Экспонатлар жорий йилнинг сентябрь ойида очиладиган кўргазма учун қадимий Самарқанд шаҳридан Буюк Британияга етказилади.
Ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари Британияга ишга юборилади
Уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.
Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди
Уюшма келгусида Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий тарихини Буюк Британияда турли тадбирлар, йиғилишлар ва давра суҳбатлари орқали оммалаштиришни ҳам мақсад қилган.
Ўзбекистонлик талабалар Буюк Британияда стажировка ўтайди
Буюк Британиядаги фирмада талабалар учун аграр соҳада стажировкалар ташкил этилади.