Ўзбекистон
27.04.2024
1 710

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Британиянинг "NEU Professionals" рекрутинг агентлиги, Қироллик ҳамширалик коллежи, Ковентри университети ва "Мутахассис тил курслари" маркази вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Сафар давомида Британия томони Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент тиббиёт академияси ва Самарқанд шаҳридаги “Medicon” университетида учрашувлар ўтказган.
Олиб борилган музокаралар натижасида ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакилларини чет тилларига ўқитиш орқали Буюк Британиядаги нуфузли шифохоналарга ишга қабул қилиш ҳамда 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилган. Шунингдек, "NEU Professionals" рекрутинг агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иш берувчи талаби, ушбу юртда ишлаш тартиби батафсил тушунтирилган.
Британия томони ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан ҳамширалар ўрта тиббий ходим сифатида фаолият юритиш билан чекланиб қолмаслиги, балки қобилияти, интилиши, тажрибаси ва тил билишидан келиб чиқиб, вазифаси нуқтаи назаридан ўсиш имконига эга бўлишини таъкидлаган.
"NEU Professionals" рекрутинг агентлиги 2013 йил чет эллик тиббиёт мутахассисларини Буюк Британиянинг Оксфорд университети шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасалари учун ёллашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Компания хориждан тиббиёт мутахассисларини Англия ва Уэлсга етказиб бериш билан шуғулланмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Илк бор Ўзбекистон тарихига оид ноёб экспонатлар Британия музейларида намойиш этилади
Экспонатлар жорий йилнинг сентябрь ойида очиладиган кўргазма учун қадимий Самарқанд шаҳридан Буюк Британияга етказилади.
Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди
Уюшма келгусида Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий тарихини Буюк Британияда турли тадбирлар, йиғилишлар ва давра суҳбатлари орқали оммалаштиришни ҳам мақсад қилган.
Британиянинг стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган компанияси Самарқандда ваколатхонасини очмоқчи
Бугунги кунда компания Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга қарийб 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.
Ўзбекистонлик талабалар Буюк Британияда стажировка ўтайди
Буюк Британиядаги фирмада талабалар учун аграр соҳада стажировкалар ташкил этилади.