currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларБугун Халқаро таълим куни

Бугун Халқаро таълим куни

Ўзбекистон

calendar

24.01.2021

eye

622

Бугун  Халқаро таълим куни

Билим олиш ҳуқуқи инсонларнинг узвий ҳуқуқларидан биридир. Маълумки, муайян билимлар мажмуини эгаллаш билан боғлиқ бўлган фаолиятлар, уларни ташкил қилиш ва бошқариш таълим, деб аталади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2018 йил 24 январни Халқаро таълим куни деб эълон қилиш тўғрисида резолюция қабул қилган эди. Ушбу резолюцияда таълим жамиятни ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнаши ва барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларга эришига хизмат қилиши эътироф этилган. БМТнинг Бош Ассамблеяси барча давлатларни Барқарор ривожланиш соҳасидаги 4мақсадни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга эътиборни кучайтиришни тавсия қилган. БМТ Бош Ассамблеяси Халқаро таълим кунини байрам қилиш бўйича барча тадбирларни ташкил этишни  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган муассасаси – ЮНЕСКОга топширган. ЮНЕСКО ўтган 2020 йилдаги Халқаро таълим кунини “Одамлар, жаҳон, фаровонлик ва тинчлик учун ўқитиш” шиори остида ўтказишни белгилаб берди. Бу таълимнинг инсонпарварлик мақсадлари ва унинг жамиятни ривожлантиишдаги ҳал қилувчи ролини ифода этади. ЮНЕСКО, шунингдек Халқаро таълим кунини кенг кўламда, устувор вазифаларни белгилаб олган ҳолда байрам қилишни тавсия этган эди. Маълумки, таълим олиш ҳуқуқи Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 26моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу моддада барча давлатлар бепул бошланғич таълимни таъминлашга даъват этилади. 1989 йилда қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенцияда давлатларнинг ҳамма учун олий таълим олиш имкониятини таъминлаш мажбурияти тўғрисидаги қоида мавжуддир. Жаҳон ҳамжамияти 2015 йилнинг сентябрь ойида 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган кун тартибини қабул қилиб, таълим Барқарор ривожланиш соҳасидаги барча 17 мақсадга эришишнинг ҳал қилувчи омили эканлигини эътироф этган. Барқарор ривожланиш соҳасидаги 4-моддада эса сифатли ва адолатли таълим билан ҳаммани қамраб олишни таъминлаш ҳамда барча учун бутун умр давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш кўзда тутилган. Таълим қашшоқликдан қутилиш ва келгусида фаровонликка эришиш имкониятини тақдим этади. Бироқ, ҳозирги пайтда жаҳонда 262 миллион бола ва ўсмир мактабга бормайди. 617 миллион бола ва ўсмир эса  ўқишни ва математиканинг энг оддий қоидаларини билмайди. Шунингдек, Африка мамлакатларидаги қиз болаларнинг фақат 40 фоизидан камроғи бошланғич таълим олади. Қочоқ ҳисобланган 4 миллион бола ва ўсмир ҳам мактабга бормайди. Бундай ҳолат  уларнинг таълим олиш ҳуқуқини бузади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Жаҳондаги давлатлар инклюзив, адолатли ва сифатли таълим олишни таъминламасдан ҳамда фуқаролари учун  бутун умр давомида таълим олиш имкониятларини тақдим этмасдан, гендер тенглигига эриша олмайди. Шу билан бирга, таълим соҳасини ривожлантирмасдан миллионлаб ёшларни қашшоқликдан ҳалос этиб бўлмайди. Сифатли ва узлуксиз таълимни ривожлантириш Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар фақат унинг тизими мазмунини ўзгартирибгина қолмасдан, таркибини ҳам такомиллаштирмоқда. Сўнгги йилларда таълимнинг барча даражаларидаги туб ислоҳотлар натижасида таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари шулар жумласидандир. Бундан ташқари таълим соҳасига катта миқдорда инвестициялар ҳам киритилмоқда. Бу эса интеллектуал ривожланган ва юқори даражада инсон капиталига эга бўлган шахсларни тарбиялашга хизмат қилади. Бу йил Халқаро таълим кунини нишонлаш ўзига хос аҳамиятга эга. Чунки мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2021-йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинган. Мазкур йилда таълим тизимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштирилиши  республикамизни янада ривожланишига ва ижтимоий фаровонликни таъминланишига хизмат қилади. Фарход Ҳайитбоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 502

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 306

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 254

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
973

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: