Life Style
14.02.2024
1 736

Ўзбекистонда ҳозирда 213 та олийгоҳда 1 300 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
Келтирилишича, мазкур кўрсаткич орқали ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2022 йилги 38 фоиздан 42 фоизга ошган.
Ўтган йилда талабалар учун 18 111 ўринли 40 та турар жойлари қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Шунингдек, мамлакатда 2023 йилда 7 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг сони жами 213 тага етган. Шундан 116 таси давлат, 67 таси нодавлат, 30 таси эса хорижий олий таълим муассасаларидир.
Бундан ташқари, техникумларда грант ўринлар сони 22 368 тага етказилиб, 2022/2023-ўқув йилига нисбатан 1,5 баробарга оширилган. Академик лицей битирувчиларининг олийгоҳларга ўқишга кириш кўрсаткичи 90 фоизга етган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди
ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бугундан ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди
Имтиҳонлар 25 июлгача 2 сменада бўлиб ўтади.
Ўзбекистонга 6,4 минг хорижлик ўқиш учун келган
Бу борада ҳиндистонликлар пешқадам.