Ўзбекистон
30.07.2023
1 369

2023 йилнинг 12 январь кунидан 26 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган Ш.Х.га тегишли ”Халқ банки” Бухоро минтақавий филиали томонидан очилган пластик карточкаси ва яна 69 нафар шахсларнинг пластик карталаридан жами 295 млн 17 минг сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритган. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Х.О. исмли шахс содир қилгани аниқланган. Маълум қилинишича, ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоят ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор техник, суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.