Ўзбекистон
14.06.2023
1 351

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги цехда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. Унда айтилишича, бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да портлаш содир бўлган. Ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши бунга сабаб бўлган. “Зудлик билан воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Ҳудудгаз” ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда”, дейилади хабарда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида юз берган портлашда 1 киши ҳалок бўлди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чилонзордаги цехда содир бўлган портлаш юзасидан қўшимча маълумот берди.
Навоийда Cobalt газ баллони портлаб кетиши оқибатида 3 яшар бола вафот этди
Ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Қозоғистондаги конда содир бўлган портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
252 кончидан 208 нафари ер юзасига чиқарилган, яна 23 киши конда қолмоқда.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.