Ўзбекистон
14.06.2023
1 312

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чилонзордаги цехда содир бўлган портлаш юзасидан қўшимча маълумот берди. Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган ва 14 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Қайд этилишича, цехнинг том қисми конструкциялари қулаб тушган ва 50 кв.м майдонда ички қисм ва дастгоҳлар ёниб кетган. Воқеа жойига ФВВ ва шаҳар ФВБ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳодимлари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабабли портлаш содир бўлган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Чилонзордаги цехда кучли портлаш юз берди
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Навоийда Cobalt газ баллони портлаб кетиши оқибатида 3 яшар бола вафот этди
Ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Қозоғистондаги конда содир бўлган портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
252 кончидан 208 нафари ер юзасига чиқарилган, яна 23 киши конда қолмоқда.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.