Ўзбекистон
27.07.2023
1 552

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Чирчиқда ва Бойсунда миллиардлаб кредит маблағлари талон-торож қилингани ҳақида хабар берди. Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.G.”, “A.H.” ва “Ch.z.” МЧЖ раҳбарлари ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “Автобетононасос” сотиб олиш учун ажратилган 3,2 млрд сўм кредитга ушбу транспорт воситасини сотиб олмасдан, пулларни нақдлаштириб олгани аниқланган. Расмий ҳужжатларга эа сохта маълумотлар киритилган. Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “Б.Б.” МЧЖ раҳбари Ў.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига хориждан олиб келинган 528 та наслдор чорва молларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириб, талон-торож қилганлиги аниқланган. Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Самарқандда банк бўлим бошлиғи 631 млн сўмни қиморга тикиб, ютқазиб қўйди
ДХХ томонидан давлат мулкини талон-торож қилган бир нечта мансабдор шахс қўлга олинди.
Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди
У ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган.
Тошкентда одамларнинг 401 млн сўм пулини талон-торож қилган мансабдорлар қамоққа олинди
Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотлари раҳбарлари аҳолидан ундирилган пулларни банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бировнинг кредитига кафил бўлишда нималарни билиш керак: энг муҳим 10 та масала
Расмий, мунтазам даромадга эга кишилардан тез-тез бировнинг кредитига кафил бўлиб беришни сўрашади. Аксарият ҳолатда улар яқин танишларига ишониб, уларнинг кредитни тўлашга пули бор ёки йўқлиги билан қизиқмай, шартномани эса “шунчаки расмиятчилик” ҳисоблаб, бировнинг қарзи учун кафиллик беришади. Hudud24.uz кафиллик беришдан олдин билиш керак бўлган энг муҳим 10 та масала ҳақида сўз юритади (кредит мисолида).