Ўзбекистон
12.10.2023
3 616
Расмий, мунтазам даромадга эга кишилардан тез-тез бировнинг кредитига кафил бўлиб беришни сўрашади. Аксарият ҳолатда улар яқин танишларига ишониб, уларнинг кредитни тўлашга пули бор ёки йўқлиги билан қизиқмай, шартномани эса “шунчаки расмиятчилик” ҳисоблаб, бировнинг қарзи учун кафиллик беришади. Hudud24.uz колумнисти Муроджон Нажмиддинов кафиллик беришдан олдин билиш керак бўлган энг муҳим 10 та масала ҳақида сўз юритади (кредит мисолида).
1. Қарздор кредитни тўлолмаса, нима бўлади?
Кафилликнинг моҳияти шундай – кафил қарздор олган кредитини тўлаши учун жавобгарликни ўзига олади. Бундай жавобгарлик қарзнинг тўлиқ суммасига ёки бир қисмига бўлиши мумкин (шартномада келишилади). Қарздор кредитини тўлиқ ёки умуман тўламаса, кафил у билан баравар жавоб беради (шартномада бошқача келишиш ҳам мумкин). Кафилнинг жавобгарлиги солидар ёки субсидиар бўлиши мумкин. Солидар жавобгарликда банк олдида кафил ва қарздор тенг. Банк қарзни тўлашни уларнинг ҳар иккаласидан бир пайтда ёки исталган биттасидан талаб қилиши мумкин.
Субсидиар жавобгарликда эса асосий қарздор ва унга ёрдамчи қаздор (кафил) бўлади. Банк биринчи навбатда қарздорга талаб қўяди. Агар қарздор кредитини тўламаса ёки алоқага чиқмаса, кейингина кафилдан қарзни тўлашни сўраши мумкин. Масалан, 10 млн сўм қарздорлик бор. Солидар жавобгарликда банк бу пулни хоҳласа қарздордан, хоҳласа кафил ёки ҳар иккаласидан бирдан сўраши мумкин. Субсидиар жавобгарликда эса банк олдин қарздордан сўраши шарт. Ундан ололмасагина, кафилдан сўрайди.
Пулни ундиришда солидар жавобгарлик банклар учун анча қулай. Шунинг учун одатда жавобгарлик айнан шу тури танланади. Яна шуни ҳам ёдда тутиш керакки, қарздор кредитини тўламаса, банк кафилнинг исталган банк картасидан пулни ечиб олиши мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай огоҳлантириш ва рухсат талаб қилинмайди. Бундай шартлар одатда кафиллик шартномасида белгиланади. Шунинг учун шартномани имзолашдан олдин уни диққат билан танишинг.
2. Битта кредит бўйича бир нечта кафил бўлса, қарз кимдан олинади?
Одатда барча кафиллар банк олдида солидар жавобгар бўлади (субсидиар белгиланиши ҳам мумкин). Агар қарздор кредитни тўламаса, банк қарзни исталган битта кафилдан ёки ҳаммасидан бир пайтда сўраши мумкин. Банк олдида барча кафиллар тенг қарздор саналади.
3. Кафил қарздорнинг кредитларини тўламаса, нима бўлади?
Агар қарздор ҳам, кафил ҳам кредитни тўламаса, банк уларнинг ҳар иккаласини судга бериши мумкин. Кафил қарздор билан бир хил ҳажмда жавоб беради.
4. Кредит олингандан сўнг кафилликдан воз кечиш мумкинми?
Кафил бўлиш учун ёзма шаклда кафиллик шартномаси тузилади. Бу шартномани эса бир томонлама бузиб бўлмайди. Шундай экан, кафилликдан бош тортиш имконсиз. Кафил ишини йўқотиши, касаллик, фарзанди учун контракт тўлаши, кафиллик берган таниши билан ораси бузилиши ёки бошқа сабаблар шартномани бузишга асос бўлмайди.
5. Қандай қилиб кафилликни бекор қилиш мумкин?
Қачон кафиллик бекор бўлади? Биринчи ҳолатда, қарз (кредит) ёпилса. Иккинчи ҳолатда, кафилнинг жавобгарлиги унинг розилигисиз оширилса ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келса. Масалан, жавобгарлик солидар кўринишдан субсидиар кўринишга ўтказилса ёки кредит фоизлари оширилса. Учинчи ҳолатда, кафиллик берилган одам кафилнинг розилигисиз ўзгарса. Масалан, Эшмат Ғишматга кафиллик берди. Ғишмат қарзини Тошматга ўтказиб, орадан чиқиб кетди. Эшмат эса Тошматга кафиллик бермоқчи эмас. Тўртинчи ҳолатда, кредитор келишилган пул ёки хизматни қабул қилмаса. Масалан, ломбард берган қарзини қайтариб олишни истамади, шу ҳолатда кафиллик бекор бўлади. Бешинчи ҳолатда, кафиллик муддати тугаса. Масалан, Эшмат Тошматга бир йил давомида қарзини тўлаб беришига кафолат берди. Муддат тугаши билан кафиллик ҳам тугайди.
6. Кафилнинг ўзи кредит ололадими?
Мумкин, аммо доим ҳам эмас. Бу қарор банкнинг кредит сиёсатига ва кафилнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашга боғлиқ бўлиб, бу ҳолда қарз олувчи сифатида баҳоланади. Агар қарз олувчи бошқа кредит бўйича кафиллик бўлса, банкнинг кредит бериш тўғрисидаги қарорига қуйидаги омиллар таъсир қилиши мумкин:
Шу билан бирга, қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.
7. Бир пайтда иккита қарздорга кафил бўлиш мумкинми?
Ушбу масала банкнинг кредит сиёсати ҳамда асосий қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш натижаларига боғлиқ. Натижалар банкнинг сиёсатига мос бўлган тақдирда кафилликка рухсат берилади.
8. Кафил қарздорнинг кредитини ёпиб қўйса, нима бўлади?
Бундай ҳолатда банкнинг кредит бўйича барча ҳуқуқлари кафилга ўтади. Аммо кафилнинг ҳуқуқлари у банкка тўлаган пул миқдори билан чекланади. Эндиликда кафил қарз берувчи ҳисобланади. У қарздордан фоизлар, бундан ташқари, ўзига етган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.
9. Кафил ўзининг кафиллиги учун пул сўраши мумкинми?
Мумкин, агар қарздор ва кафил ўртасидаги шартномада бошқача шарт бўлмаса. Кафиллик учун тўлов миқдори ўзаро келишилади.
10. Кафил бўлишдан олдин қандай маълумотларни аниқлаштириб олиш керак?
Биров қарзини қайтиришини кафолатлаш жиддий қарор. Қарорнинг жиддийлиги кредит миқдорига қараб ошиб бораверади. Шунинг учун кафиллик берилаётган ҳар бир ҳолатда ҳиссиётларга берилмай вазиятни таҳлил қилиш керак. Вазиятни қуйидаги маълумотлар асосида баҳолаш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, бировнинг қарзи учун кафиллик бераётганингизда ҳиссиётга берилманг, вазиятни таҳлил қилинг, масъулият билан ёндашинг. Кредит учун ойлик тўлов миқдори ва ўзингизнинг ойлик харажатларингизни ўзаро солиштиринг, чунки энг ёмон сценарийда кредит бўйича тўловлар сизнинг бўйингизга тушади. Шунингдек, келгусида ўзингиз олишни режалаштираётган кредитларни инобатга олинг. Бошқа кредитлар учун кафиллик берганингиз келгусида сизга кредит ажратилишини чеклаши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди
У ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган.
“Бир ойлик армия” тўловини қоплаб бериш, 33 млн сўмгача нақд пулда кредит: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 имтиёз
hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича мақолаларни доимий равишда тақдим этиб келмоқда. Навбатдаги мақолада ёшларнинг армияга бориш харажатлари, ижара тўловларини қоплаш тартиби, тадбиркорлик учун кредитлар ҳақида батафсил тушунтириш берилади.
Чирчиқда ва Бойсунда миллиардлаб кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
МЧЖ раҳбарлари банк масъуллари билан келишиб, “Автобетононасос” ва чорвачилик учун ажратилган кредитларни нақдлаштириб олган.
Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 1,5 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди