Ўзбекистон
07.03.2024
1 184

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 7 мартда 13-16 даража илиқ, 8 мартда 17-20 даража илиқ атрофида бўлади.
Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эртага ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
9-11 март кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, 9 мартда баъзида 22-24 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахт Тошкентда 7-8 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 9-11 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 9 мартда 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳаво билан ўтказади?
Ўзгидромет 20-21 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
“Ўзгидромет” байрам арафасида аҳолини шошилинч огоҳлантирди
Байрам кунлари ёғингарчилик ва ҳароратнинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.