Ўзбекистон
19.01.2024
935

Эртага, 20 январь фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқни, шимолда кечаси 8-13 даража совуқни, кундузи 0-5 даража илиқни ташкил этади.
Якшанба куни республика ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради, кундузи 7-10 даража илиққача кўтарилади, республика шимолида кечаси 5-10 даража совуққача, кундузи 2-7 даража илиққача бўлади.
20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати 1-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 4-7 даража илиқ атрофида бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво кузатилади
Ўзгидромет 8-11 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
“Ўзгидромет” байрам арафасида аҳолини шошилинч огоҳлантирди
Байрам кунлари ёғингарчилик ва ҳароратнинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.