currencies image

11 789,33 UZS

4,03

usd

currencies image

13 702,74 UZS

7,04

eur

currencies image

136,48 UZS

0,35

ru



АсосийЯнгиликларДарахтни ноқонуний кесиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Дарахтни ноқонуний кесиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Ҳуқуқ

calendar

08.09.2026

eye

13

Дарахтни ноқонуний кесиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни асраш ва дарахтларни ноқонуний кесишнинг олдини олиш қонунчиликда алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 79-моддаси дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни ноқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун маъмурий жавобгарликни белгилайди.

 

Дарахтни ноқонуний кесиш учун қандай жарима бор?

Дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаваков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш:

▪️фуқароларга — БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача;

▪️мансабдор шахсларга — БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Қурилиш вақтида дарахтларга зарар етказилса-чи?

Ўз ҳудудида бино, иншоот ёки бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш вақтида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий ёки биологик воситалар орқали дарахтлар ва бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай ҳолатда:

▪️фуқароларга — БҲМнинг 35 бараваридан 50 бараваригача;

▪️мансабдор шахсларга — БҲМнинг 60 бараваридан 75 бараваригача миқдорида жарима солинади.

 

Ҳуқуқбузарлик такрор содир этилса нима бўлади?

Агар шахс мазкур ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида яна шу каби ҳуқуқбузарликни такрор содир этса, жавобгарлик янада кучаяди.

Бунда:

▪️ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниши мумкин;

▪️фуқароларга — БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача;

▪️мансабдор шахсларга — БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади.

Шунингдек, айрим ҳолатларда 15 суткагача маъмурий қамоқ ҳам қўлланилиши мумкин.

 

Ташкилотлар ўз ҳудудидаги дарахтларни муҳофаза қилиши шарт

Юридик шахсларга тегишли ёки уларга бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаслик ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай ҳолатда мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима солинади.

 

Қимматбаҳо дарахтларни кесишга олиб келувчи лойиҳа учун ҳам жавобгарлик бор

Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш, кундаваков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳам қонунга хилоф ҳисобланади.

Бу ҳолат учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солинади.

Зиёвуддин Намозов,
журналист

Улашиш: