currencies image

12 760,21 UZS

54,42

usd

currencies image

14 704,87 UZS

0,46

eur

currencies image

160,08 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларДавлат хизматлари соҳасидаги илғор тажрибалар муҳокама қилинди

Давлат хизматлари соҳасидаги илғор тажрибалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон

calendar

23.04.2021

eye

663

Давлат хизматлари соҳасидаги илғор тажрибалар муҳокама қилинди

Бугун, “ТASHKENT LAW SPRING” форумининг иккинчи куни доирасида “Давлат хизматлари соҳасидаги илғор тажриба” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистондаги БМТтараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси кўмагида ташкил қилинган мазкур тадбирда Озарбайжон Республикасининг “АСАН хидмет”, Грузия Адлия уйи, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, БМТ Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси вакиллари, шунингдек, ушбу соҳада иш олиб бораётган халқаро экспертлар иштирок этдилар. Давра суҳбатида сўз олган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда агентлик фаолиятидаги асосий ютуқлари ва устувор йўналишларига эътибор қаратди. — Пандемия келажакда жаҳондаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тамоман ўзгартириб юборишини барчамиз сезиб турибмиз. Биз аҳолига қулайлик яратиш ва давлат хизматларини ривожлантириш учун янги ёндашувлар ва яқин ҳамкорлик асосида фаолият кўрсатишимиз зарур. Давлат хизматлари агентлиги доимо барча иштирокчилар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр, — дея таъкидлади Улуғбек Муҳаммадиев. Улви Рамиз ўғли Меҳдиев, Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматлари ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги раиси: — «Toshkent huquq bahori» II Xaлқаро юридик форуми иштирокчиларига қизиқарли муҳокамалар тилайман. Ишончим комилки, Ўзбекистондаги дўстларимиз ушбу тадбирни катта муваффақият билан ўтказадилар. Бу қизиқарли мунозаралар ва иштирокчилар ўртасида самарали алоқаларни ривожлантириш учун имконият яратади. Шунингдек, Улви Рамиз ўғли жаноблари Озарбайжондаги “АСАН” хизматини давлат хизматларини кўрсатишнинг инновацион форматининг намунаси сифатидаги ёрқин тажриба эканлигини айтиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асет Турисов эса Қозоғистонда давлат хизматларини кўрсатиш тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Қозоғистон электрон ҳукумат соҳасида сезиларли ютуқларга эришган: фуқароларга давлат хизматларининг 90 фоиздан ортиғи — 694 та хизматдан 581 таси электрон шаклда кўрсатилади ва жорий йил сўнггига қадар ушбу кўрсаткични 92 фоизгача кўтариш режалаштирилган. Бугунги кунда Қозоғистон янги технологиялар асосидаги (проактив) ва мажмуавий хизматларни жорий этмоқда. Хусусан, шу кунгача инсонлар ҳаётидаги муҳим воқеаларни ҳисобга олувчи ана шундай проактив хизматларнинг 27 таси амалда жорий қилинган. Бундан ташқари, давра суҳбатида Грузия Адлия уйи раҳбарининг ўринбосари Наталиа Абашмадзе, Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкорлик бўлими раҳбари Франсуа Бежо, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска, Давлат хизматларини кўрсатишда блокчейнни амалга ошириш бўйича халқаро эксперт Сумая Бен Дҳауларнинг ҳам маърузалари тингланди. Матилда Димовска: — Биз сўнгги 20 йил мобайнида давлатни бошқариш ва электрон ҳукумат тизимини ислоҳ қилишда борасида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаб келамиз. Миллий ҳамкорлар билан биргаликда давлат бошқарувини оптималлаштириш ва давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича рақамли ва инновацион ечимларни амалга оширмоқдамиз. Бизнинг ушбу соҳадаги доимий фаолиятимиз ҳам кенг қамровли бўлиб, у қишлоқ жойларида хизмат кўрсатишни яхшилаш, одамларнинг одил судлов ва парламентдан фойдаланиш имкониятларини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга йўналтирилган. Давлат хизматларини кўрсатишда блокчейнни амалга ошириш бўйича халқаро эксперт Сумая Бен Дҳау эса давлат хизматларини кўрсатишда блокчейн технологияси қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари, имкониятлари ва афзалликлари, шунингдек, хорижий давлатларда синовдан ўтган энг илғор тажрибалар ҳақида батафсил маълумот берди. Давра суҳбати давом этмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 034

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 018

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
929

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
921

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: