currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликлар“Док-1 Макс” жиноят иши: “Quramax” дори воситасини рўйхатдан ўтказишда пул олди-бердиси бўлгани айтилмоқда

“Док-1 Макс” жиноят иши: “Quramax” дори воситасини рўйхатдан ўтказишда пул олди-бердиси бўлгани айтилмоқда

Ўзбекистон

calendar

27.09.2023

eye

1 322

“Док-1 Макс” жиноят иши: “Quramax” дори воситасини рўйхатдан ўтказишда пул олди-бердиси бўлгани айтилмоқда

Бугун Тошкент шаҳар судининг “Док-1 Макс” иши бўйича бошланган суд мажлиси давом этди. Суд жараёни судья Мусо Юсупов раислигида бўлиб ўтмоқда. Қамоқда сақланаётган судланувчилардан бирининг кўрсатма беришича, 2022 йилнинг июнь ойида “Quramax”ни мамлакатимизга импорт қилувчи хорижлик тадбиркор ундан дори воситасини инспекцион текширувдан ўтказмай туриб, рўйхатга олинишида амалий ёрдам беришини илтимос қилган. Аммо у бу иш ўзининг ваколатида эмаслигини, бинобарин, раҳбари билан маслаҳатлашиб кўришини маълум қилган. Судланувчи назарда тутган шахс 2023 йил июнь ойининг охирида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК бўлимларидан бирига бошлиқ этиб тайинланган масъул ходим бўлган. Ўша масъул ходим – кейинчалик бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган судланувчи дори воситасини инспекцион текширувсиз рўйхатдан ўтказиш 45.000 АҚШ доллари эвазига ҳал бўлишини билдирган. Бироқ хорижлик тадбиркор ўзининг юқори турувчи раҳбари билан маслаҳатлашгач, 33.000 АҚШ доллари беришга рози бўлган. Кўрсатмаси эшитилган судланувчи эса мазкур олди-берди жараёнида воситачилик қилганига иқрор бўлди. Ҳатто пул олди-бердиси айнан қайси манзилда юз берганини ҳам яшириб ўтирмади. Ана шу воқеадан сўнг дори воситаси давлат реестрига киритилганини кўрган. Лекин айбланувчи – собиқ бўлим бошлиғи буни туҳмат дея атади. Шундан сўнг судланувчи Ш.Ж. ва М.М.ларнинг кўрсатмалари тингланди. Раислик этувчи ва адвокатлар уларга хизмат вазифалари ҳамда ваколатларидан келиб чиққан ҳолда саволлар билан мурожаат этишди. Суд мажлиси 2023 йил 4 октябрь куни ўз ишини давом эттиради.

Хуршид Султонов, “Инсон ва қонун” мухбири

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: