currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар“Dok-1 maks” жиноят иши: адвокатлардан бири марҳумлар қабрини очиб, экспертиза ўтказиш юзасидан илтимоснома киритди

“Dok-1 maks” жиноят иши: адвокатлардан бири марҳумлар қабрини очиб, экспертиза ўтказиш юзасидан илтимоснома киритди

Ўзбекистон

calendar

01.11.2023

eye

509

“Dok-1 maks” жиноят иши: адвокатлардан бири марҳумлар қабрини очиб, экспертиза ўтказиш юзасидан илтимоснома киритди

Бугун, 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилди. Бу галги суд мажлисида адвокатлардан бири ҳолатга янада ойдинлик киритиш мақсадида вафот этган болаларнинг мурдасини эксгумация қилиш, уларда патологоанатом экспертизаси ўтказиш масаласини ҳал қилиш юзасидан илтимоснома киритди. Маълумот ўрнида, Эксгумация мурдани кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш зарурияти туғилганда уни дафн этилган жойидан қазиб олишдир. Эксгумация терговчи ёки суриштирувчининг қарори ва прокурорнинг санкцияси асосида ўтказилади. Қарорда эксгумациянинг сабаблари кўрсатилади. Суд мурдани эксгумация қилишни суриштирув органларига ёки терговчига топширади, бу ҳақда ажрим чиқаради. Юқоридаги илтимосномани айрим судланувчилар ва уларнинг адвокатлари қўллаб-қувватлади, баъзилари эса судга ҳавола этишди. Аммо жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари бунга жиддий қаршилик қилди. Жабрланувчи А.Р.нинг отаси Р.К.нинг таъкидлашича, фарзанди грипп бўлганлиги сабабли шифокорга мурожаат этишган. Тумандаги шифокорлар тавсиясига кўра, “Dok-1 Makc” сиропини ичганидан кейин ўқчий бошлаган. Яъни қизчанинг аҳволи ўнгланиш ўрнига оғирлашган. Оқибатда бемор 2022 йил 16 декабрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Бироқ марказ шифокорларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, у 2022 йил 23 декабрь куни вафот этган. Бинобарин, ўша сироп идиши шифокорларга тақдим этилган. Яна бир жабрланувчининг қонуний вакили – онаси М.Қ.нинг сўзларига кўра, тўрт ярим яшарли фарзанди 2022 йил октябрь ойида йўталган пайтда “Dok-1 Makc” сиропини ичирган ва бунинг самараси билинган. Шу боис она бўлмиш орадан 2 ой ўтгач, боласини йўтал тутган маҳали дорихонадан яна “Dok-1 Makc” олиб ичирган. Оқибатда бемор ўқчий-ўқчий комага тушиб қолган. Лекин 2022 йил 28 декабрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида ҳаётдан кўз юмган. Бу айрилиқни кўтаролмаган отаси 2023 йил апрель ойида вафот этган. Аёл гўдак фарзанди билан ёлғиз қолиб кетган. Хўжайинининг ўлимидан сўнг қайнона-қайнотаси уни уйдан ҳайдашган. Аёл болани даволатиш мобайнида эр-хотин катта миқдорда қарз бўлиб қолишганини билдириб, айни пайтда ҳақдорлар пулини сўраб келаётганини кўзида ёш билан маълум қилди. Шунга кўра, судланувчилардан моддий ва маънавий зарар ҳисобига 2 миллиард сўм ундириб беришни сўради. Бундан ташқари, Қумқўрғон туманида яшовчи Ҳ.С, Қўйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи С.Ф.лар ҳам жабрланувчиларнинг қонуний вакили сифатида сўроқ қилинди. Жабрланувчиларнинг барчаси тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги, совуққонлигидан ёзғириб, аниқ мисоллар келтирди. Суд 2023 йил 3 ноябрь куни ўз ишини давом эттиради. Хуршид СУЛТОНОВ, журналист

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 743

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 714

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 604

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 579

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
11-ноябр 2023, 11:35
720

“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди

10 ноябрь куни давом этган “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида жабрланувчилар судланувчиларга энг оғир жазо берилишини сўраб, моддий ва маънавий зарар ундирилишини талаб қилган.

cover image
3-ноябр 2023, 17:25
904

“DOK-1 MAKS” жиноят иши: эксперт эксгумация қилиш бефойда эканини айтди

Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

cover image
3-ноябр 2023, 07:02
655

Хоразмдаги педофил амалдорлар суд залидан қамоққа олинди

Айбдорларнинг ҳар бирига узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

cover image
31-октябр 2023, 13:40
815

Блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди

Қайд этилишича, мазкур жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги боис жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари унда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.