currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди

“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди

Тармоқда нима гап?

calendar

11.11.2023

eye

1 509

“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди© Фото: hudud24.uz

Кеча Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилди. Бу галги суд мажлисида суд андижонлик жабрланувчи М.Н шахсий юмушлари юзасидан Тожикистон Республикасига кетганлиги сабабли судда видеоконференсалоқа орқали кўрсатма берди. У ҳеч қандай мутахассисликка эга бўлмаган бир танишининг тавсияси асосида 2020 йилда туғилган, “Грипп” касаллигига чалинган фарзандига “Dok-1 Maks” сиропини, сўнгра “Амбронол” дорисини ичирган. Оқибатда бола заҳарланиб вафот этган. Жабрланувчи судланувчиларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради. Наманганлик жабрланувчи Ҳ.Й. шамоллаган фарзандига “Амбронол” дори воситаси ва “Dok-1 Maks” сиропини ичирган. Оқибатда шу куни қизалоқда пешоб қилиш тўхтаган. Эртаси куни эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали шифокорлари беморни Тошкентга жўнатишган. Аммо бемор қиз Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида 17 кун даволаниб, вафот этган. Жабрланувчи давлат айбловчисининг “Судланувчиларга қандай даъвойингиз?” деган саволига 1 миллиард сўм миқдорида товон пули талаб қилишини ва судланувчиларга энг оғир жазо берилишини билдирган. Жабрланувчи Г.Р. эса фарзанди дори воситаларидан заҳарланиб вафот этганидан буён ўтган 1 йил мобайнида кўз ёши тинмаётганини маълум қилди. Шунингдек, “Dok-1 Maks” сиропини мамлакатимизга олиб кирган шахсларга олий жазо тайинланишини сўраб, 10 миллиард сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириб берилишини талаб қилган. Суд 2023 йил 13 ноябрь куни ўз ишини давом эттиради. Хуршид СУЛТОНОВ, журналист

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 564

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
897

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
766

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


6-феврал 2026, 09:56
620

Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?

Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
3-ноябр 2023, 17:25
1 652

“DOK-1 MAKS” жиноят иши: эксперт эксгумация қилиш бефойда эканини айтди

Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

cover image
1-ноябр 2023, 15:00
1 196

“Dok-1 maks” жиноят иши: адвокатлардан бири марҳумлар қабрини очиб, экспертиза ўтказиш юзасидан илтимоснома киритди

Бугун, 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

cover image
3-ноябр 2023, 07:02
1 478

Хоразмдаги педофил амалдорлар суд залидан қамоққа олинди

Айбдорларнинг ҳар бирига узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

cover image
31-октябр 2023, 13:40
1 513

Блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди

Қайд этилишича, мазкур жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги боис жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари унда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.