Ўзбекистон
22.09.2023
1 194

Бугун Тошкент шаҳар судининг “Dok-1 Maks” иши бўйича бошланган суд мажлиси давом этди. Суд жараёни судья Мусо Юсупов раислигида бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган судланувчилардан бири Э.Ж гувоҳлардан бирини ёлғон кўрсатма беришга ундагани ҳақида номаълум мурожаатчи томонидан ДХХ раисига шикоят келиб тушган. Шундан келиб чиқиб, судда иштирок этаётган давлат айбловчиси – Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Равшан Ражапов Э.Ж.га қўлланилган тилхат эҳтиёт чорасини ўзгартириб, қамоққа олиш хусусида илтимоснома киритди. Судлов ҳайъати маслаҳат уйига кириб чиққач, юқоридаги илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ажрим чиқарди. Судланувчи суд залидан қамоққа олинди. Суд мажлиси 2023 йил 27 сентябрь куни ўз ишини давом эттиради. Суднинг аввалги мажлисларида ҳиндистонлик тадбиркор ўзига тегишли корхонага инспекцион текширув тушишининг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига «Док-1 Макс» сиропи каби яна бир талабга жавоб бермайдиган дорига рухсат олишга уринганини айтиб, агентликнинг собиқ ходимига 33 минг доллар берганини тан олган.
Хуршид СУЛТОНОВ,
“Инсон ва қонун” мухбири
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
“DOK-1 MAKS” иши: гувоҳ масъул мансабдорлардан бири пора талаб қилганини билдирди
Маълум бўлишича, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” директори ўринбосари хорижда ишлаб чиқарилган 11 турдаги дори воситаларининг ҳар бирини тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 80 00 АҚШ долларидан пора талаб қилган.
“Dok-1 Maks” иши: гувоҳлардан бири терговчи унга таҳдид қилганини билдирди
Суд 2023 йил 20 октябрь куни ўз ишини давом эттиради.
“Dok-1 Maks” иши: гувоҳлардан бири терговчига таҳдид қилганини билдирди
Суд 2023 йил 20 октябрь куни ўз ишини давом эттиради.
“Док-1 Макс” жиноят иши: “Quramax” дори воситасини рўйхатдан ўтказишда пул олди-бердиси бўлгани айтилмоқда
Қамоқда сақланаётган судланувчилардан бирига кўра, “Quramax” дориларини Ўзбекистонга импорт қилувчи хорижлик тадбиркор ундан дори воситасини инспекцион текширувдан ўтказмай туриб, рўйхатга олинишида амалий ёрдам беришини илтимос қилган.