currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДокторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддати узайди

Докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддати узайди

Ўзбекистон

calendar

17.10.2023

eye

1 470

Докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддати узайди

Ўзбекистонда 2024 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғи билан 2024 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддатлари 10 ноябрга қадар, кириш имтиҳонларини ташкил этиш 30 ноябрга қадар узайтирилди. Илмий тадқиқот билан шуғулланувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатларни олиш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан қўшимча тарзда жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари имтиҳон ўтказилади. “2024 йил учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига қабул ҳужжатлари жорий йил 10 ноябрига қадар (шу кун ҳам киради) қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари эса 30 ноябрга қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: