Ҳуқуқ
12.12.2023
885

Ўзбекистонда фармацевтика тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш, донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, фармакологик воситалар ва дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида тармоқдаги айрим чекловларни бекор қилиш, шунингдек дори воситаларини ва фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш шартларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.
“Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан фармакологик воситанинг ёки дорининг клиник тадқиқотида соғлом шахслар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкинлигига оид қўшимчалар киритилди.
Клиник тадқиқот раҳбари клиник тадқиқотда қатнашадиган шахсга тадқиқот усулининг аҳамияти, мазкур тадқиқотнинг моҳияти ва эҳтимол тутилган хавфи ҳақида батафсил тушунтириш бериши шарт.
Шахс тадқиқотнинг исталган босқичида унда иштирок этишни рад қилишга ҳақли.
Тадқиқотда вояга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз шахс иштирок этганда, тадқиқотлар бошланишидан олдин унинг ота-онасидан ёки бошқа қонуний вакилларидан ёзма равишда розилик олиниши керак.
Вояга етмаган шахс иштирокидаги клиник тадқиқотдан олдин вояга етган шахсда клиник тадқиқот ўтказилган бўлиши керак.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур Қонун матни билан бу ерда батафсил танишиб чиқиш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Фармацевтика корхоналаримиз Афғонистондаги дори-дармон бўйича тендерларда иштирок этади
Ўзбекистонда тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи чекка ҳудудлардаги фуқаролар учун ҳам бир хилми?
Дори воситалари билан таъминлаш соҳаси тиббий ёрдамнинг таркибий қисми бўлиб, тиббий ёрдам – хизмат кўрсатиш бўлса, дори воситалари билан таъминлаш икки хил шаклда моддий (фуқароларга бепул ёки қисман тўлов билан бериладиган махсус дори препаратлари) ва номоддий (дори препаратларини тайинлаш ёки тиббий ходимнинг тавсияси) кўринишда амалга оширилади.