currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи чекка ҳудудлардаги фуқаролар учун ҳам бир хилми?

Ўзбекистонда тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи чекка ҳудудлардаги фуқаролар учун ҳам бир хилми?

Ўзбекистон

calendar

28.02.2023

eye

2 017

Ўзбекистонда тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи чекка ҳудудлардаги фуқаролар учун ҳам бир хилми?

Аҳолининг барча қатламини малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини бирдек таъминлаш давлатнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасида фуқароларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши белгиланган. Шу ўринда бир савол туғилади. Соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлар деганда қандай ҳуқуқлар тушунилади? Юқоридаги қонун билан соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлар тушунчаси келтириб ўтилган бўлса-да, мазкур ҳуқуқлар сирасига айнан қандай ҳуқуқлар  кириши кўрсатилмаган. Фикримизча, фуқароларнинг соғлиқни сақлашга оид ҳуқуқлари қонун даражасида аниқ тартибга солиниши керак.  Зеро, мазкур турдаги ҳуқуқларнинг қонун билан аниқ мустҳакамланганлиги инсонларнинг соғлиқни сақлашга доир барча ҳуқуқларини қонуний таъминлашга хизмат қилади. Масалан, Россия Федерациясининг “Россия Федерацияси фуқаролари соғлиғини сақлаш асослари тўғрисида”ги федерал қонуни 18-моддасида соғлиқни муҳофаза қилиш ҳуқуқлари доираси кўрсатиб ўтилган бўлиб,  мазкур ҳуқуқлар қаторига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиш, кундалик ҳаёт, дам олиш, фуқароларнинг ўқиши ва ўқитилиши, сифатли, хавфсиз ва арзон дори воситалари, шунингдек ҳамёнбоп ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш каби  ҳуқуқлар келтириб ўтилган. Бундан кўриниб турибдики, аҳолини сифатли, хавфсиз ва арзон дори воситалари, шунингдек ҳамёнбоп ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам соғлиқни сақлаш ҳуқуқининг бир бўлаги сифатида эътироф этилмоқда. Дори воситалари билан таъминлаш соҳаси тиббий ёрдамнинг таркибий қисми бўлиб, тиббий ёрдам – хизмат кўрсатиш бўлса, дори воситалари билан таъминлаш икки хил шаклда моддий (фуқароларга бепул ёки қисман тўлов билан бериладиган махсус дори препаратлари) ва номоддий (дори препаратларини тайинлаш ёки тиббий ходимнинг тавсияси) кўринишда амалга оширилади. Мамлакатимиз аҳолисининг аксарият қисми учун давлат соғлиқни сақлаш тизимларида фуқароларга кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш дори препаратларини фуқароларнинг ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олиш зарурати билан боғлиқ. Ҳукуматнинг вазифаси ҳаётни сақлаб қолиш учун зарур ва муҳим бўлган дори препаратларини (биринчи навбатда, нарх бўйича) мавжудлигини таъминлашдан иборат. Шундай экан, давлат томонидан аҳолини дори воситалари билан таъминлаш имкониятлари ҳуқуқ нормалари билан мустаҳкамлаб қўйилсада, унинг амалга ошириш механизмлари давлат кафолатларидан ташқарида қолмоқда. Буларнинг барчаси муаммонинг нафақат ташкилий ва молиявий ечимини, балки аниқ ҳуқуқий тартибга солишни ҳам талаб қилади. Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги янги таҳрирда қабул қилинган қонунида ҳам аҳолини дори воситалари билан таъминлашнинг кенг ва тор маънолари ҳуқуқий нормаларда ўз ифодасини топганини кўришимиз мумкин. Эндиликда, давлат буюртмасига кўра таъминланадиган дори воситалари рўйхат асосида таъминланиши белгиланди. Унга кўра рўйхатдаги дори воситалари давлат буюртмаси асосида шакллантирилади ва тегишли тиббиёт муассаларига етказилади. Шу орқали давлат томонидан кенг доирадаги аҳолини, хусусан энг чекка туман ва маҳаллалар даражасида истиқомат қилаётган фуқароларни ҳам тегишли дори воситалари билан таъминланиши кафолатланади. Бундан ташқари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламига ҳам давлат томонидан бепул дори воситалари таъминланади. Бу ҳукумат томонидан белгиланадиган айрим тоифадаги шахслар ва уларга бериладиган дори воситалари рўйхати асосида амалга оширилади. Бугунги кунда, “Дори-Дармон” АК Ўзбекистон бозорига фармацевтика маҳсулотларини етказиб берувчи етакчи компанияга айнланиб бормоқда. Компаниянинг таркибида 8 та акционерлик жамиятлари ва 10 та маъсулияти чекланган жаъмиятлар, шу жумладан 17 та омборлар, 233 дорихона ва 1994 дорихона муассасалари филиаллари, 15 та таҳлилий-аналитик лабораториялари мавжуд. Дорихона филиалларнинг 70 фоизи қишлоқ врачлик пунктларида, республиканинг тоғли ва узоқ туманларида жойлашган. Узоқ қишлоқ ва тоғли ҳудуд аҳолисини дори-дармон воситалари билан таъминлаш мақсадида Республика ҳукумати кўрсатмаларига асосан компания томонидан махсус ISUZU ва DAMAS изотермик фургонли ихтисослаштирилган автомобиллар ёрдамида кўчма дорихона ва дорихона филиаллари ташкил етилди. Кўчма дорихоналар аҳолига сифатли дори-дармонларни арзон нархларда етказиб бериш учун барча керакли воситалар билан жиҳозланган. Компания ижтимоий аҳамиятга молик дорилар ва тиббий маҳсулотларнинг асосий ассортименти бўлган ижтимоий дорихоналарнинг кенг тармоғини ташкил етишга катта еътибор беради. Бугунги кунда АК “Дори-Дармон” ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2222 та ижтимоий дорихона ташкил этилган бўлиб, уларнинг аксарияти чекка ҳудудлардаги қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган. Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиника ва кўп тармоқли поликлиникаларда жойлашган 45 та ижтимоий дорихона ҳам мавжуд. "Дори-Дармон" АК бир неча йиллар давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий муассасаларини мақсадли бюджет маблағлари ҳисобига ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволаш учун тиббий дори-дармон воситалари билан таъминлаш бўйича давлат дастурларини амалга ошириб келмоқда. Соғлом жамият қуриш учун аҳолининг барча қатламини, хусусан энг чекка ҳудудлардаги фуқароларни ҳам малакали ва сифатли тиббий ердам кўрсатиш хизмати билан таъминлаш зарур.

М.Худойберганова,

Маъмурий ва молия ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси 

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 799

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 726

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 624

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: