Ўзбекистон
17.06.2024
1 497

Истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари учун амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.
Янги таҳрирдаги қарор билан аҳоли истеъмолчилари ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилмоқда.
Хусусан, қарорнинг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, истеъмолчиларга тасарруфидаги мавжуд эски электр қурилмаларини янги энергия тежамкор қурилмаларга алмаштириш натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.
Бунда:
Истеъмолчилар электр қурилмаларни алмаштириш жадвали ва унинг натижасида эришиладиган иқтисодни назарда тутувчи дастурни тақдим этгандан сўнг, «Ўзенергоинспекция» 10 кун муддатда ушбу дастурнинг асосланганлигини кўриб чиқади ва натижаси бўйича келишади ёки асослантирган ҳолда келишишни рад этади;
тасдиқланган дастурга асосан амалга оширилган ишлар натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажми энергия аудитор томонидан ўрганилади ва ушбу ҳажмлар бўйича хулоса берилади;
энергия аудитор хулосаси «Ўзенергоинспекция» ва ҳудудий электр таъминоти корхонасига тақдим этилади ва ижобий хулоса тақдим этилган кундан бошлаб чегирмалар қўлланилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Фарғонада МЧЖ масъуллари 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор?
МЧЖ масъул шахслари корхонанинг нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказган ҳолда электр энергиясини ўғирлаган.
Фарғонада “свет”сиз қолган 8000 та истеъмолчининг электр таъминоти қайта тикланди
Вилоятдаги 110 кВли “L-YA-Oʻz” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Ўн беш кун ичида 73 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирлангани маълум бўлди
Декабрь ойининг ярмида 411 нафар истеъмолчи табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Иккита ҳудудда салкам 2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Фермер хўжалиги томонидан 1,4 млрд сўмлик, қушхонада томонидан эса 431,4 млн сўмлик “свет” ўғирланган.