currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларЎн беш кун ичида 73 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирлангани маълум бўлди

Ўн беш кун ичида 73 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирлангани маълум бўлди

Ўзбекистон

calendar

20.12.2023

eye

1 365

Ўн беш кун ичида 73 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирлангани маълум бўлди

Декабрь ойининг 15 кунида айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 73 млрд 274 млн сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Ўзенергоинспекция хабар берди.

Қайд этилишича, декабрь ойининг 15 кунида ўтказилган назорат тадбирларида 411 нафар истеъмолчининг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлат манфаатларига жами 73 млрд 274 млн сўмлик зарар келтирилганлигини аниқланган.

Жумладан, Тошкент вилоятида 20 та ҳолатда тизимга 25 млрд 293 млн сўмлик, Тошкент шаҳрида 30 та ҳолатда тизимга 11 млрд 308 млн сўмликдан зиёд ва Фарғона вилоятида 52 та ҳолатда тизимга 7 млрд сўмликдан зиёд энергоресурслар талон-торож қилинган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: