currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЭрдоғаннинг миокард инфаркти ўтказгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Эрдоғаннинг миокард инфаркти ўтказгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ўзбекистон

calendar

27.04.2023

eye

1 070

Эрдоғаннинг миокард инфаркти ўтказгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маъмуриятининг дезинформацияга қарши кураш маркази давлат раҳбарининг юрак хуружи ҳақидаги хабарларни рад этди. “Ижтимоий тармоқларда Президент Эрдоғаннинг юрак хуружига учрагани ва касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейилади Twitter'да. Туркия вице-президенти Фуат Ўқтайнинг сўзларига кўра, президентнинг соғлиги яхши, у енгил шамоллаб қолган. Мамлакатнинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси вакили Эркан Кандемир бугун Эрдўғон Аккую атом электр станциясида бўлиб ўтадиган тадбирларда видео алоқа орқали иштирок этишини тасдиқлади. Туркияда 14 май куни ўтказиладиган президентлик сайловига бир неча ҳафта қолган бир пайтда Эрдўғон қатор сайловолди учрашувлари ва тадбирлардаги иштирокини тўхтатиб қўйди. У 26 апрель куни кечқурун Twitter саҳифасида “шифокорлар маслаҳатига амал қилган ҳолда уйда дам олиши”ни ёзди. Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркиянинг Kanal 7 ва Ulker телеканаллари журналистлари саволларига жонли эфирда жавоб бераётган пайтда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган эди. Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14-майга белгиланган. Эрдоғаннинг асосий рақиби – “Республика иттифоқи”дан ягона номзод – мухолифатдаги “Халқ иттифоқи” партиясидан номзод Камол Қиличдарўғли эди. Сайловда Мемлекет партияси раҳбари Муҳаррем Инже ва Ата иттифоқи номзоди Синан Оган ҳам иштирок этмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: