Ўзбекистон
03.06.2023
1 533
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати. Давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тадбирларда иштирок этади. Ташкилотчиларнинг қайд этишича, инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда. 28 май куни президентлик сайловининг иккинчи босқичида овозларни дастлабки санаб чиқиш жараёнида Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни сайловдаги «ишончли тарихий ғалабаси» билан табриклаганди. Туркиядаги сайловда Эрдўған 52,18%, мухолифатнинг ягона номзоди Кемал Қиличдарўғли эса 47,82% овоз олганди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди
Президент қуйидаги сўзларни айтди: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
"Эрдўған янги конституция қабул қилмоқчи" – эксперт сайловдан кейинги Туркия истиқболи ҳақида
Президентлик пойгасидан чиқиб кетган Синан Оған сайловнинг иккинчи босқичида Эрдўғонга овоз беришга чақирди
Туркиядаги президент сайловининг биринчи даврасида учинчи ўринни эгаллаган Синан Оған сайловнинг иккинчи даврасида Ражаб Тоййиб Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу Камол Қиличдорўғли учун нохуш хабар бўлди.
Эрдоған дон шартномаси узайтирилишини эълон қилди
Дон битими Россия ва Украина ўртасида уруш ҳаракати бошланганидан бери имзоланган ягона йирик кўп томонлама шартнома ҳисобланади. Ташаббус, биринчи навбатда, Украина ғалласини Қора денгиз орқали махсус йўлак орқали экспорт қилишни, иккинчидан, Россия қишлоқ хўжалиги экспорти йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни назарда тутади.