Ҳуқуқ
08.05.2024
1 305
Президент Фармони билан бу йил 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан уруш фахрийларига 20 млн сўмдан пул берилиши белгиланди. Қонунчиликда фахрийлар учун яна қандай имтиёзлар мавжуд?
1. Фахрийлар учун жамоат транспорти – бепул
1941– 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари, уруш ногиронлари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар, фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар, собиқ байналмилалчи жангчилар, Чернобил ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар жамоат транспортидан бепул фойдаланади.
2. Чернобил ҳалокатида зарар кўрган шахсларга 30 дан ортиқ имтиёз берилади
Чернобил ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга 30 дан ортиқ имтиёзлар берилади. Булар жумласига бепул дорилар, ясама тишларни бепул тайёрлаш, муддатидан олдин пенсияга чиқиш, яшаш шароитларини яхшилаш зарур деб топилса, биринчи навбатда уй-жой билан таъминланиш, уй-жой учун фоизсиз қарз олиш ва бошқалар. Мазкур имтиёзлар ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.
3. Уруш қатнашчиларига уйда ижтимоий ёрдам кўрсатилади
Ёлғиз қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд, 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, фронт ортида хизмат қилган шахслар уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга биринчи навбатда қабул қилинади.
4. «Болничный» иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади
1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва урушдан ногиронлиги бўлган шахсларга, собиқ байналмилалчи жангчиларига, Чернобил АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда қатнашган шахсларга санаторий-курортда даволанишнинг барча даврига (бориш-келиш вақтини ҳисобга олиб) меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Мазкур шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
5. Айрим нотариал ҳаракатлар учун давлат божи ундирилмайди
1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари, фронтда яраланганлар фронтда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган шахсларнинг оила аъзолари, уруш қатнашчилари ҳамда Ватанни ҳимоя қилишда ва Совет Армиясида ўз хизмат бурчини ўтаётганда яраланган шахслар, Афғонистон уруши қатнашчилари, Чернобил аварияси оқибатларини тугатишда иштирок этганлар, мазкур авария сабаб заҳарланган минтақадан кўчирилганлар – ўзларига имтиёзлар берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини нотариал тасдиқлатганлиги учун давлат божидан озод қилинади.
6. Уй-жойга эҳтиёжи бўлганида биринчи навбатда турар жой билан таъминланади
1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилал жангчилар, кексайиб қолган ёлғиз пенционерлар ҳокимликлар томонидан уй-жой билан таъминланади. Мазкур уй-жой хусусийлаштирилмайди.
Шунингдек, мазкур тоифадаги шахсларга иш жойларидан хизмат турар-жойи берилиб, ундан чиқариш зарурати вужудга келганида (масалан, ишдан бўшаганида) бошқа уй топиб бериб кейин хизмат уйидан чиқарилади.
7. Имтиёзли дорилар берилади
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенционерлар, 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳнат фронти қатнашчилари даволанишда имтиёзли дорилар билан таъминланади.
8. Коммунал тўловлар учун компенсация тўланади
1941 – 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар, фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, Чернобил ҳалокати оқибатида жабрланган фуқароларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида (167 минг 400 сўм) ойлик компенсация берилади.
9. Озиқ-овқат ва кийим-кечак учун пул берилади
1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари сотиб олиш учун ҳар ойда БҲМнинг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳамда кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида БҲМнинг 15 баравари миқдорида пул берилади.
10. Пенсия миқдори 3 500 мингдан кам эмас
1941 – 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда ойига 3 527 000 сўмни ташкил қилади.
11. Санаторий йўлланмаси ўрнига компенсация олиш мумкин
1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация берилади.
12. Тиббиёт муассасаларида бепул овқат берилади
1941 – 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, меҳнат фронти қатнашчилари шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар давлат тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?
Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёз берилади
Имтиёзлар 1 апрелдан амал қилади.
“Бир ойлик армия” тўловини қоплаб бериш, 33 млн сўмгача нақд пулда кредит: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 имтиёз
hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича мақолаларни доимий равишда тақдим этиб келмоқда. Навбатдаги мақолада ёшларнинг армияга бориш харажатлари, ижара тўловларини қоплаш тартиби, тадбиркорлик учун кредитлар ҳақида батафсил тушунтириш берилади.
Ўқиш контракти, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун субсидиялар: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 муҳим имтиёз
Ўтган сафарги мақолада “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун дастлабки 5 та имтиёз ҳақида маълумот берилган эди. Ёшларга бундан ташқари контракт пули, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун ҳам субсидиялар берилиши мумкин. hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги имтиёзларга тўхталади.
Магистратура контрактини тўлаш: кимларга имтиёз бор?
Магистратура нартижалари эълон қилинди. Қонунчиликда магистратурага ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракти давлат томонидан тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган. Бунинг учун талаба қизлар қаерга мурожаат қилиши керак? Улар хусусий ОТМлар магистратурасига кирса ҳам контракти тўлаб бериладими? Эркакларга-чи? Контракт тўлашда уларга ҳам қандайдир имтиёзлар берилганми? Hudud24.uz ариза бериш муддати, таълим кредити, солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот беради.