currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларФаолиятдаги очиқлик давлат ва халқ ўртасида ишончни мустаҳкамлайди

Фаолиятдаги очиқлик давлат ва халқ ўртасида ишончни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон

calendar

17.06.2021

eye

528

Фаолиятдаги очиқлик давлат ва халқ ўртасида ишончни мустаҳкамлайди

Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар “тўғрисида”ги Президент Фармонининг 4-бандида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириладиган ва ҳар чоракда янгиланадиган маълумотлари таснифи ҳамда йўналишлари белгилаб берилган. Айтайлик, Давлат активларини бошқариш агентлиги – устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда давлат унитар корхоналари рўйхатини (давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини амалга ошираётган ташкилот, корхона ҳудуди, солиқ тўловчининг идентификация рақами, давлат улуши тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда), шунингдек, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар рўйхатини порталга жойлаштириши керак. Шунда оддий халқ вакилидан тортиб, то рўйхатдаги корхоналар билан бирга ишлайдиган ёки келгусида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқчи бўлаётган субъектлар тўлиқ ахборотга эга бўлади. Ёки Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари – ўзлари акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини бажарувчи давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органи (директор, бошқарув раиси, бошқарув аъзолари) ва кузатув кенгаши аъзоларининг исми ва фамилияси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирса, уларга мурожаат қилиш ҳамда ҳар жиҳатдан манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш осонлашади. Давлат солиқ қўмитаси томонидан порталга жойлаштириладиган давлат иштирокидаги корхоналар томонидан йил (чорак) якуни бўйича тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотлар бўйича ҳам ана шундай ижобий фикрларни билдириш мумкин. Маълумки, Бош қомусимизнинг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” дея қайд этилган. Бу сизу бизнинг фуқаролик бурчларимиздан биридир. Конституциямизнинг 55-моддасига биноан эса ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Шу маънода айтганда, Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2021 йил 1 августга қадар доимий равишда янгилаб туриладиган Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базасини Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва Порталда ишга тушириши ана констиуциявий қоидаларнинг ҳаётий ифодасини намоён этади. Фармоннинг 7-бандида белгиланган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари орқали давлат органлари ва ташкилотлари хизматчиларига “давлат органлари фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлиги” маданиятини сингдириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар халқ олдида ҳисобдорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш вазифаси эса халқимизни давлатимизнинг очиқлик сиёсатига бўлган ишончини янада оширади ва мустаҳкамлайди. Хуршид СУЛТОНОВ, “Инсон ва қонун” мухбири

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 513

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 315

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 283

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
983

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: