Ўзбекистон
19.09.2023
1 661

Фарғона вилоятида 1,5 миллиард сўмлик уяли алоқа воситаларини яширинча олиб кириш режаси фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Қайд этилишича, “Фарғона – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб кўздан кечирилган. Натижада автомашинанинг юкхонасида махсус ясалган хуфиядонга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 1 миллиард 501 миллион сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олдинги ҳоким ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Ўзбекистонда 1500 га яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этгани маълум бўлди
8 ой ичида вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноят содир этилган.
Туркияда 46 ёшли ўзбекистонлик аёл пичоқлаб ўлдирилди
Ҳодисадан сўнг гумонланувчи полицияга бориб, таслим бўлган.
Самарқандда 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди
Аёл қизини 50 миллион сўм эвазига сотишга келишган.