Ўзбекистон
21.09.2023
1 365

Самарқандда 3 кунлик чақалоғини 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қамалди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилди. Қайд этилишича, турмушидан ажрашган аёл бошқа бир йигитдан ҳомиладор бўлиб, уни яқинларидан яшириш мақсадида тўғилажак фарзандини Самарқанд туманида яшовчи аёлга 50 миллион сўм эвазига сотишга келишган. Жорий йилнинг 5 июнь куни аёл 3 кунлик чақалоқ қизи учун олдиндан келишилган пулни олаётган вақтида далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши Самарқанд вилояти Оқдарё тумани судида кўриб чиқилган.Судда аёл ўз айбига тўла иқрор бўлган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан, 57-моддани қўллаб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.