Ўзбекистон
31.07.2023
1 296

Ангор туманида “Даврон” (исм шарифлар ўзгартирилган) исмли шахс туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи, 1969 йилда туғилган И.Зафар ўзининг шаръий никоҳ асосида 2019 йилдан буён бирга яшаб келаётган турмуш ўртоғи, 1994 йилда туғилган Х.Сурайёнинг чақалоқ фарзанди, 2023 йилнинг 17 июль кунида туғилган Б.Зафаровнани 35 млн сўмга сотмоқчи эканлигини маълум қилган. Ушбу ариза юзасидан 19 июль куни соат 21:00 ларда, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими Одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда туман ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан Ангор туманни ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, И.Зафар ўзининг яшаш уйида “Даврон” исмли шахсдан кимёвий ишлов берилган 1 400 АҚШ доллари ҳамда 10 млн сўм пулларни олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган ҳамда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Маълум қилинишича, 22 июль куни И.Зафарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Тошкент вилоятида 4 эгизак туғилди
Чақалоқларнинг 3 нафари қиз, 1 нафари эса ўғил.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошлангандан буён 20 минг чақалоқ дунёга келган — UNICEF
Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.
Ўзбекистонда 2023 йилда чақалоқларга энг кўп қандай исм қўйилди?
Ўтган йилда 968 140 нафар болаларнинг туғилиши қайд этилган.
Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
ССВ 2024 йилнинг 1 январ куни дунёга келган жами гўдаклар сонини маълум қилди.