Ўзбекистон
22.10.2023
1 133

Ижтимоий тармоқларда фарғоналик ўқитувчи қарздорлик сабаб калтаклангани ҳақидаги видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. Қайд этилишича, воқеа кеча, 21 октябрь куни Данғара тумани “Пишқарон” маҳалласида содир бўлган. Мазкур маҳаллада жойлашган балиқхона ёнида фуқаро М.М. таниши Д.Т (видеохабардаги шахс) билан ўрталарида бўлган пул олди-бердиси масаласида ўзаро гап талашиб жанжаллашиб кетган. Оқибатда М.М. Д.Т. нинг бош ва юз қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари етиб борган ҳамда ҳолат тегишли тартибда рўйҳатга олинган. Ҳозирда тегровга қадар телширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди. “Мазкур ҳолат вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан алохида назоратга олинган. Якунига кўра қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади. Шунингдек, видеохабарда келтирилган М.М. нинг ИИО ходими Ж.Т. га қариндошлиги аниқланмади. Фуқароларимиздан интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган юқоридаги каби хабарларга расмий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин ҳулосага бормасликларини сўраб қоламиз”, – дейилади муносабатда. Qalampir.uz’га кўра, Д.Т. Данғара тумани 1-сонли касб-ҳунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган, бироқ у 1 йил аввал ишдан бўшаган ва ҳозирда таълим тизимида ишламайди.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.