Ўзбекистон
06.11.2023
1 257

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида оммавий пичоқбозлик бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, бу хабар ҳақиқатдан йироқ. Жорий йилнинг 5 ноябрь куни тахминан соат 20:00 ларда 1988 йилда туғилган Х.Қ. ва 1993 йилда туғилган А.Н. ўртасида қарз масаласида ўзаро келишмовчилик бўлганлиги сабабли Чилонзор туманининг 20-мавзесида гаплашиб олиш учун учрашишган. Орада низо келиб чиққанлиги сабабли Х.Қ. томонидан А.Н.га ўткир тиғли жисм билан бир маротаба жароҳат етказилган, оқибатида А.Н. “Кўкрак қафаси чап томонлама кесилган, санчилган” жароҳати билан тез-тиббий ёрдам муассасасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамдан сўнг А.Н. шу куннинг ўзида ҳеч кимга даъвоси йўқлигини маълум қилиб, шифохонадан чиқиб кетган. “Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади,” – дейилади хабарида.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.