Ўзбекистон
13.03.2023
1 184

Наманганда 21 ёшли аёл ИИБга қўнғироқ қилиб, уйига ниқоб таққан ўғри кириб, бўйнига пичоқ тирагани, 1 яшар қизини ўлдириш билан қўрқитгани ва тилла-тақинчоқларини олиб кетгани ҳақида хабар беради.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, олиб борилган терговда ҳеч қандай ўғрилик ёки босқинчилик аниқланмаган.
Аёл турмуш ўртоғи унга нисбатан беэътибор бўлаётганлиги сабабли унинг эътиборини ўзига жалб қил моқчи бўлган. Шу куни уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, қайнонасининг ётоқхонасидан 19 млн. 200 минг сўмлик тилла-тақинчоқларини олиб яширган. Бўйнига игна орқали шилинма тортиб, босқинчи пичоқ билан уни ўлдирмоқчи бўлгани ҳақида ёлғон хабар берган.
Аёлнинг хонадони кўздан кечирилганда ўзи томонидан яширилган тилла тақинчоқлар ашёвий далил сифатида топилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда 21 ёшли Б.Мга нисбатан жиноий иш очилиб (ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган ёлғон хабар бериш), “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.