currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФутбол. “Барселона” “Реал”га аламли тарзда мағлуб бўлди 

Футбол. “Барселона” “Реал”га аламли тарзда мағлуб бўлди 

Ўзбекистон

calendar

28.10.2023

eye

688

Футбол. “Барселона” “Реал”га аламли тарзда мағлуб бўлди 

Бугун, 28 октябрь куни Ла Лига 11-турининг марказий ўйини Каталонияда бўлиб ўтди. “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги ўйинда Гундоган 6-дақиқада ҳисобни очиб, Эл-Класикодаги дебютидаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди - 1:0. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида эса мадридликлар етакчисига айланган Беллингҳем катта саҳнага чиқиб, узоқ масофадан гол киритган ҳолда, ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Ўйин якунланишига сониялар қолганида Беллингем 2-голини киритиб, Мадрид жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, “Реал” 28 очко билан пешқадамга айланди, “Барселона” 24 очко билан 3-ўринда бормоқда. 28 очко жамғарган “Жирона” эса 28 2-ўриндан жой олган. Ла Лига, 11-тур. “Барселона” – “Реал Мадрид” 1:2 Голлар: 1:0 – 6’ Гундоган, 1:1 – 68’ Беллингҳем, 68, 90+2’.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: