currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларФутбол клуби шифокори Чирчиқ дарёсида чўкаётган 10 ёшли болани қутқариб қолди

Футбол клуби шифокори Чирчиқ дарёсида чўкаётган 10 ёшли болани қутқариб қолди

Ўзбекистон

calendar

17.07.2023

eye

1 181

Футбол клуби шифокори Чирчиқ дарёсида чўкаётган 10 ёшли болани қутқариб қолди

Тошкент вилоятининг АГМК клуби шифокори Ислом Абаев дам олиш учун бориб, ёш боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда клуб ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, таътильда бўлган АГМК футбол клуби шифокори Ислом Абаев 6 июль санасида ўз дўстлари билан Чирчиқ дарёси бўйида дам олаётган бўлган. Шу пайтда 10 ёшли боланинг сувда чўкиш хавфи билан оқиб кетаётганини кўриб, ўзини дарёга отган ва унинг ҳаётини сақлаб қолган. Шифокор машғулотларга қайтгач, клуб бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоа аъзоларига мазкур воқеа ҳақида сўзлаб берган ва шифокор аҳил жамоа томонидан муносиб равишда рағбатлантирилган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: