Ўзбекистон
23.08.2023
1 240

Кеча, 22 август, сешанба куни ОЧЛ саралаш босқичида Ўзбекистоннинг икки клуби куни ўз ўйинларини ўтказди.
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси “Ал-Вакра”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади.
Ғолиб номини аниқлаш учун белгиланган қўшимча бўлимларда наманганликлар ҳисобни очди. 98-дақиқада Дониёр Абдуманнопов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Қолган дақиқаларда эса гол урилмади ва Самвел Бабаян жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди.
[caption id="attachment_18593" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: FC NAVBAHOR[/caption]
Яна бир баҳсда АГМК “Ал-Араби”га қарши майдонга тушди. Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса Рубен Санчес олмалиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва АГМК ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
[caption id="attachment_18594" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: FC OKMK[/caption]
Шу тариқа 2016 йилдан сўнг илк бор Ўзбекистоннинг 4 клуби ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади.
Қайд этиш мумкин, 24 август куни соат 13:00 да ОФК бош қароргоҳида Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қуръа ташланади.
[caption id="attachment_18595" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: UzPFL[/caption]
Қуръада “Пахтакор” 1-саватдан, “Насаф” 2-саватдан жой олади. Шунингдек, саралаш орқали мусобақага қўшилган “Навбаҳор” ҳамда АГМК жамоалари 4-саватдан ўрин эгаллайдиган бўлди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.