Ўзбекистон
18.09.2023
1 199

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-турини учта ўзбек клубидан иккитаси очко ишлаб олишга муваффақ бўлди.
Олмалиқнинг АГМК жамоаси сафарда «Ал-Иттиҳод» меҳмони бўлди. Учрашув масаласи 1-бўлимда ҳал этилди. Иккинчи таймда эса дарвозалар ишғол этилмади. Жидда клуби 3 та тўп киритиб, ғалабани ўзиники қилди. Рақиблар сафида Ромариньо дубл қайд этди.
Қаршининг «Насаф» клуби «Ал-Файсалий»га қарши баҳс олиб борди. Учрашув анча қизғин руҳда кечди. Дастлаб, 88-дақиқада Қарши клуби томонидан киритилган гол ҳакам томонидан ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди.
Кейинчалик эса, сўнгги дақиқаларда қаршиликлар ажойиб ҳужум уюштирди ва Зафармурод Абдураҳматов ажойиб зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа «Насаф» 3 очкони қўлга киритди.
Ўз навбатида, «Навбаҳор» Риёд шаҳрида «Ал Ҳилол»га етарлича қаршилик кўрсатди.
Наманганликлар дастлабки таймда ҳисобдаги тенгликни ушлашга, иккинчи бўлимда эса гол уриб, олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлишди.
Бироқ, ҳакам асосий вақтга 14 дақиқа қўшиб берди ва бу вақтда мезбонлар гол уриб, ҳисобни тенглаштиришди. Натижада, жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.
ОЧЛ, 1-тур
18 сентябрь, душанба
«Ал-Иттиҳод» – АГМК 3:0
Голлар: 1:0 – 11 Камара, 2:0 – 15 Ромариньо, 3:0 – 42 Ромариньо (пенальти).
«Ал-Файсалий» – «Насаф» 0:1
Гол: 0:1 — 90+7 Зафармурод Абдураҳматов.
«Ал-Ҳилол» – «Навбаҳор» 1:1
Голлар: 0:1 — 52 Табатадзе, 1:1 — 90+11 Али Ал Булайҳи
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
ОЧЛ нимчоракфинал босқичига қуръа ташланди. Бензема Наманганга келадиган бўлди
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
ОЧЛ. Ўзбек клубларининг Неймар, Бензема ва бошқа юлдузларга қарши ўйинлари бошланмоқда (фото)
Бугун, 18 сентябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари старт олади.
Футбол. Ўзбекистоннинг икки клуби ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди
Кеча, 22 август куни “Навбаҳор” ва АГМК Қатар клублари устидан ғалаба қозонди.
Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади
Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.