Содда талқин
27.11.2023
1 377
© Фото: hudud24.uzЎзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Янги Зеландия элчиси Сара Мэри Уолшни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” Ахборот агентлиги.
“Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Сара Уолш хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз. Самарали ҳамкорлик учун инновацион қишлоқ хўжалигидан тортиб яшил энергиягача бўлган кўплаб янги ва истиқболли йўналишларни ўрганиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ масофани қисқартириш йўлларини муҳокама қилдик. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз, ” – деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.
Маълумот учун, Сара Мэри Уолш Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаган Йэн Александр Хилл (қароргоҳи Москва шаҳрида) ўрнига тайинланди.
Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 11 мартда ўрнатилган. 2019 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Янги Зеландия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистонга Янги Зеландиядан 736 нафар сайёҳ келган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олдинги ҳоким ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Тошкентнинг 5 туманига фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судьялар тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой, Сирғали, Олмазор ва Юнусобод туманлари судлари ва фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига янги судьялар тайинланди.
Ташқи ишлар вазирлиги ходими Фарғона ҳокимига ўринбосар бўлди
ТИВ Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
Тошкент ва Сурхондарёдаги 6 туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди
Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади.