Содда талқин
27.11.2023
1 257
© Фото: hudud24.uzСолиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади.
Аширматов Рустам Маҳмуджанович Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1978 йил Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятида бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жўраев Рашид Рустамович Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1990 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекциясида шўба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ҳайдаров Бобур Қудратқулович Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1988 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1976 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сарманов Тоҳиржон Мамаражабович Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1991 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Акрамов Баҳриддин Баракаевич Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1968 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олдинги ҳоким ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Тошкентнинг 5 туманига фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судьялар тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой, Сирғали, Олмазор ва Юнусобод туманлари судлари ва фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига янги судьялар тайинланди.
Ташқи ишлар вазирлиги ходими Фарғона ҳокимига ўринбосар бўлди
ТИВ Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
Янги Зеландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Сара Мэри Уолш Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаган Йэн Александр Хилл (қароргоҳи Москва шаҳрида) ўрнига тайинланди.