Ўзбекистон
09.01.2024
1 380

Январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
"Ўзбекистон дипломатлари Япониянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Япониянинг ғарбий қисмидаги Ното ярим ороли ҳудудида янги йилнинг биринчи кунида кучли зилзилалар рўй берди. Энг кучли ер қимирлаши 7,6 баллни ташкил қилган. 2011 йилдан бери биринчи марта Япониянинг бутун ғарбий қирғоқларига йирик цунами хавф солди. Соҳилнинг баъзи жойларида тўлқин баландлиги 4,2 метрга етган. Оқибатда 1370 дан ортиқ уйлар қисман ёки бутунлай вайрон бўлди, одамлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Қурбон бўлганлар сони 200 нафардан ошган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Япония мега зилзила хавфидан огоҳлантирмоқда
Мегазилзила Рихтер шкаласи бўйича 9,0 дан юқори магнитуда билан тавсифланади.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 92 кишига етди
240 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.