Содда талқин
05.01.2024
1 410

Япония ғарбидаги Ишикава префектурасида содир бўлган кетма-кет зилзила қурбонлари сони 92 кишига етди.
Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, 1- 4 январь кунлари Ишикава префектурасининг шимолий қисмини ташкил этувчи Ното ярим оролида, шунингдек, қирғоқларда 4 дан 7 баллгача бўлган қатор зилзилалар содир бўлган.
Бугун, 5 январь куни яриморолда навбатдаги силкинишлар рўй берди: маҳаллий вақт билан соат 00:04 да 4,4 магнитудали, 08:06 да 4 балл, 09:27 да 4,1 ва 09:39 да 4,2 магнитудали ер силкинишлари давом этмоқда.
Ишикава префектураси губернаторлигининг маълум қилишича, зилзилалар оқибатида 300 дан ортиқ киши жароҳатланган, уларнинг барчаси даволанмоқда.
Минтақада 40 дан ортиқ одам вайроналар остида қолмоқда. Префектурадаги 165 та мактаб ва бошқа муассасаларга қисман зарар етган. .
Ното ярим оролида давом этаётган кучли ёмғир кўчкиларни келтириб чиқариши мумкин. Одамлардан тоғ ёнбағирларидан узоқроқ туриш сўралган.
Зилзилалардан сўнг йўллар вайрон бўлди, 30 минг хонадон узлуксиз электр энергияси, 80 минг хонадон сув қолди. 240 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Ҳукумат қарорига кўра, минтақага қидирув-қутқарув ишлари учун юборилган Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари ходимлари сони 4600 нафарга кўпайтирилди. Вертолётлар сафарбар этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япония мега зилзила хавфидан огоҳлантирмоқда
Мегазилзила Рихтер шкаласи бўйича 9,0 дан юқори магнитуда билан тавсифланади.
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ
Ўзбекистон элчихонаси январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган зилзиладан ўзбекистонликлар қурбон бўлмагани ва жароҳатланмагани ҳақида хабар қилди.