Ўзбекистон
06.06.2023
1 159

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у Италия чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган “Милан” – “Верона” учрашувидан сўнг маълум қилди. “Футбол билан хайрлашиш вақти келди, лекин мен сиз азиз мухлислар билан хайрлашаётганим йўқ”, - деди машҳур ҳужумчи. 41 ёшли ҳужумчи жароҳати сабаб ушбу мавсумнинг аксарият қисмини ўтказиб юборди. "Малмё" тарбияланувчиси ёрқин фаолияти давомида "Aякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона", "ПСЖ" ва "Манчестер Юнайтед" каби клубларда ўйнаган ва улар билан кўплаб нуфузли совринларни қўлга киритган. Ибрагимович 2001 йилдан бери Швеция терма жамоаси сафида 122 та ўйин ўтказиб, 62 та гол урган ва 25 та голга ассистентлик қилган. Ҳужумчи Швеция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб, 12 марта ўз мамлакатида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади
Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди
Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади.
Футбол. Ўзбекистон FIFA рейтингида юқорилади
FIFA 2024 йил февраль ойи учун рейтинг жадвалини эълон қилди.
Ўтган йилда ким кўпроқ пул ишлаб топди, Роналдуми ёки Месси?
2023 йилда энг кўп пул ишлаб топган спортчилар рўйхати эълон қилинди.