Ўзбекистон
21.07.2023
1 519

Экстремистик мазмундаги материалларни тарқатгани учун Интерпол қидирувига берилган шахс Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди, деб хабар бермоқда ташкилотнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси. Қайд этилишича, қидирувдаги шахс чет эл давлатининг телефон рақамидан фойдаланиб, янги профиль яратиб, турли ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида амалга оширилган ҳаракатлар натижасида у Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун чиқариб юборилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.
Одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл Уммондан экстрадиция қилинди
У бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, БАА ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб кетган.
Интерпол қидирувида бўлган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Ушбу шахс фирибгарлик ва хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак террорчилик ташкилоти билан алоқа ўрнатиб, уни молиялаштириб келганликда айбланмоқда
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.