currencies image

11 765,21 UZS

0,55

usd

currencies image

13 586,46 UZS

52,41

eur

currencies image

139,35 UZS

0,36

ru



АсосийЯнгиликларЁш тадбиркорлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 минг бараваригача қарз берилади

Ёш тадбиркорлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 минг бараваригача қарз берилади

Life Style

calendar

14.09.2026

eye

39

Ёш тадбиркорлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 минг бараваригача қарз берилади

Тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлашга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 000 бараваригача миқдорда қарз ажратилади.

Асосий шартлар:

— қарз 3 йилгача муддатга, 1 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади;

— маблағлар бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан берилади;

—  қарз олувчи тадбиркорлик субъекти камида 24 ой фаолият юритган бўлиши керак;

—  сўнгги 6 ой давомида барқарорлик рейтинги камида «БББ» (76–85 балл) бўлиши лозим;

—  ажратиладиган маблағнинг камида 125 фоизи миқдорида мол-мулк гарови тақдим этилади;

—  корхона устав фонди (устав капитали)нинг камида 50 фоизи ёш Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши;

—  яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни, жумладан, «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни ишга жойлаштиришни назарда тутувчи лойиҳани амалга ошириши керак бўлади.

Бундан ташқари маблағлардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилиши назорат қилинади. Талаблар бузилган ёки қарз ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уни муддатидан олдин ундириш чоралари кўрилиши мумкин.

Улашиш: