Ўзбекистон
27.08.2023
1 858
Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Ана Ромеро Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF)) раҳбари Луис Рубиалесни аёллар ўртасидаги ЖЧ-2023даги аҳлоқсизлиги туфайли истеъфога чиқишга чақирди. Бу ҳақда спортчи Twitterʼда гапирди. “Сиз истеъфога чиқишингиз керак. Ёки сизни ишдан бўшатиш керак, жаноб Рубиалес, шунда бундай хатти-ҳаракатлар одатий ҳол эмаслиги дарҳол аён бўлади”, деди Ромеро. Аввалроқ, 24 август куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) турнирдаги воқеа туфайли Рубиалесга нисбатан интизомий иш очганди. Ташкилот барчанинг дахлсизлигини ҳурмат қилиш тарафдори эканлиги ва бунга зид бўлган ҳар қандай ҳаракатни кескин қоралашини таъкидлади. Маълумот ўрнида, аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида Испания терма жамоаси Англияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Тақдирлаш маросимида Рубиалес Испания терма жамоаси сардори Женнифер Эрмосога медаль тақиб, футболчининг лабларидан ўпган. Кейинчалик футболчи бу иш унга ёқмагани ва бундан жаҳли чиққанини маълум қилган. Бу оммавий ахборот воситалари ва испан жамоатчилиги танқидига сабаб бўлган. Шундан кейин Рубиалес узр сўраган ва бундан ҳеч қандай ёмон нияти бўлмаганини айтган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Испания қурилиш секторига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин
Испанияда 200 мингта давлат кўчмас мулк объектларини барпо этиш ҳамда ушбу биноларни қуриш учун 700 минг нафар ишчи жалб қилиниши маълум қилинди.
Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади
Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди
Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади.
Футбол. Ўзбекистон FIFA рейтингида юқорилади
FIFA 2024 йил февраль ойи учун рейтинг жадвалини эълон қилди.