currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИспания қурилиш секторига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин

Испания қурилиш секторига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин

#NoComment

calendar

29.06.2024

eye

1 346

Испания қурилиш секторига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испания Қурувчилар миллий уюшмаси президенти Педро Фернандес Ален билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”ахборот агентлиги.

Унда Ўзбекистон ва Испания ўртасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ушбу мамлакат қурилиш секторига фуқароларни ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Хориж томонига сўнгги йилларда мамлакатда тартибли ва хавфсиз ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, фуқароларни хорижий иш берувчилари талабларига кўра, турли соҳаларда ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича яратилган шарт-шароитлар таъкидланди. Ўзбекистон ва Европанинг етакчи мамлакатлари ўртасида ушбу йўналишда аниқ натижаларга эришилгани урғуланди.

Ўз навбатида, Педро Фернандес Ален Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди. Унинг айтишича, Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий мамлакатларда хавфсиз ва тартибли меҳнат фаолиятини олиб бориш учун барча имкониятлар яратилганлиги ривожланаётган давлатларнинг ижобий кўрсатгичларидан бири ҳисобланади.

Қурувчилар миллий уюшмаси президенти Испанияда қурилиш соҳасида катта режалар борлигини, хусусан 200 мингта давлат кўчмас мулк объектларини барпо этиш ҳамда ушбу биноларни қуриш учун 700 минг нафар ишчиларни жалб қилиш кўзда тутилганини маълум қилди.

Музокаралар якунида ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 398

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 133

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
911

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
891

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
10-август 2024, 10:26
1 677

Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади

“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.

cover image
27-август 2023, 09:33
1 591

Испания футбол федерацияси раҳбари аёл футболчиларга қилган ахлоқсизлиги сабаб истеъфога чиқиши мумкин

Аввалроқ ФИФА Жаҳон чемпионати финалнинг тақдирлаш маросимида юз берган ҳодиса юзасидан унга нисбатан иш очган эди.

cover image
13-август 2023, 12:33
1 306

Август ойининг иккинчи якшанбаси Қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади

Қурувчиларнинг касб байрами муносабати билан бугун тантанали тадбир бўлиб ўтди.

cover image
11-апрел 2023, 07:30
1 288

Европада тўрт кунлик иш ҳафтасида ишлаш тажриба қилинди

Испанияда ходимлар 10 апрелдан бошлаб бир ой давомида ушбу жадвал асосида ишлашни бошлаган. Уларнинг иш куни 8 соат давом этади. Бундай қарор шаҳар ҳокимияти томонидан касаба уюшмалари, турли муассаса ва компаниялар билан олиб борилган музокаралар натижасида қабул қилинган.