Ўзбекистон
23.05.2023
1 733

Испания Тенглик масалалари бўйича вазирлиги гендер тенглигини яхшилаш кампанияси доирасида оила аъзолари ўртасида масъулият тақсимотини кузатиш учун мўлжалланган иловани ишга туширишини айтди. Испаниянинг Тенглик масалалари бўйича вазирлиги раҳбари ўринбосари Aнжела Родригес Женевада бўлиб ўтган БМТнинг аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш бўйича қўмитаси йиғилишида ўз режалар ҳақида маълум қилди. "Сўровлар шуни кўрсатадики, аёллар эркакларникига қараганда уй ишларига кўпроқ вақт сарфлашади", деди Родригес ва илова ҳар бир оила аъзоси уй юмушларига сарфлаган вақтини назорат қилиш имконини беради. "Бу жуда оддий", деди у ва илова жуфтликларнинг озиқ-овқат ёки бошқа харажатларни бўлишиш имконини берувчи Splitwise каби дастурларга ўхшаш тарзда ишлашини тушунтирди. Ўтган йил декабр ойида Испания Миллий статистика институти томонидан эълон қилинган сўровга кўра, аёл респондентларнинг 45,9 фоизи ва эркаклар эса 14,9 фоизи уй ишлари бажаришини айтди. Ёзга қадар ишга тушириши керак бўлган илова нафақат эр-хотинлар, балки ота-оналар ва болалар ёки қўшнилардан иборат уй хўжаликлари учун ҳам фойдали бўлади, дея қўшимча қилди у.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистондаги эркаклар ва аёллар сони эълон қилинди
Доимий аҳоли сони 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.
Автобусда аёллар ва эркакларни алоҳида ўтиришга чақирилган эълон юзасидан расмий маълумот берилди
Эълон Тошкент шаҳридаги 43-сонли автобус ойнасига ёпиштирилган. «Тошшаҳартрансхизмат» мазкур ёзув тезкорлик билан автобус салонидан олиб ташланганини маълум қилди.
Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди
Сенат ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "Мен муваффақиятли тадбиркор аёлман" тадбиркор аёллар форуми ўтказилди.
Ўзбекистонда эркак ва аёллар сони маълум қилинди
1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.