currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИсроил - Ғазо сектори қарама-қаршилиги кучаймоқда

Исроил - Ғазо сектори қарама-қаршилиги кучаймоқда

Ўзбекистон

calendar

12.05.2023

eye

2 320

Исроил - Ғазо сектори қарама-қаршилиги кучаймоқда

Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги жанглар авж палласига чиқмоқда. Исроил томонидан "Исломий жиҳод" қўмондони ўлдирилди, бу эса томонлар сулҳга киришишига тўсқинлик қилмоқда. "Исломий жиҳод" радикал Фаластин ташкилотининг юқори мартабали аъзоси ва унинг икки ҳамкори Исроилнинг Ғазо секторида уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Исроил ҳарбийлари гап исломчилар ракета отряди қўмондони Aли Ғали ҳақида кетаётганини айтди. Ташкилот унинг пайшанба куни эрталаб ўққа тутилиши пайтида ҳалок бўлганини тасдиқлади.  Бир кун аввал Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими Ғазо секторидан отилган юзлаб ракеталарни уриб туширди. Шунга қарамай, Исроил армияси ва фаластинликлар трансчегаравий отишмаларни давом эттирмоқда, сўнгги ойларда отишмалар оқибатида камида 24 фаластинлик ҳалок бўлди. Ғазодан келаётган ракеталарнинг аксарияти “Темир гумбаз” ҳимоясидан ўтолмаган бўлса-да, уларнинг бир қисми ҳимояни ёриб ўтиб, объектларга катта зарар етказди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерришнинг идораси зўравонликлардан "чуқур хавотир" билдирди ва Исроилни халқаро қонунларга риоя қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. У, шунингдек, яҳудий давлати ҳудудига “Ғазодан ракета учирилишини” қоралади. Томонлар ўртасида тез-тез воситачилик қилиб келган Миср яна томонлар ўртасида кўприк вазифасини бажаришга ва ўт очишни тўхтатишга ҳаракат қилди, аммо чоршанба куни кечки жанглар авж олгани ва томонларнинг ҳеч бири тўхташ ниятида бўлмагани учун сулҳга эришиш ҳаракатлари муваффақиятсизликка учради.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: