currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЙўл ҳаракати қоидаларига электрон скутер ва электросамокатлар бўйича қўшимчалар киритиляпти

Йўл ҳаракати қоидаларига электрон скутер ва электросамокатлар бўйича қўшимчалар киритиляпти

Ўзбекистон

calendar

10.10.2023

eye

1 200

Йўл ҳаракати қоидаларига электрон скутер ва электросамокатлар бўйича қўшимчалар киритиляпти

Йўл ҳаракати қоидаларига электрон скутерлар ва электросамокатлар бўйича қўшимчалар киритилмоқда. Бу бўйича Вазирлар маҳкамасининг “Йўл ҳарауати қоидалпаюарига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, “скутер” ва “индивидуал ҳаракатланиш воситалари” тушунчаларига таъриф берилиб, уларнинг қайси тоифадаги транспорт воситаси турига киришига аниқлик киритилмоқда; — йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда; Йўл ҳаракати қоидаларига 1-илова - Йўл белгилари эса қўшимча равишда 3.5.1 (скутерлар ҳаракатланиши тақиқланган) ва 3.34 (индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган) йўл белгилари билан тўлдирилмоқда; Йўл ҳаракати қоидалари янги 12-1 ва 12-2-бандлар билан тўлдирилиб, индивидуал ҳаракатланиш воситалари бошқарадиган шахсларга тақиқланадиган ва мажбурий бўлган ҳаракатлар белгилаб берилмоқда. Шунингдек, Йўл ҳаракати қоидаларининг тегишли бандлари “скутер” ва “индивидуал ҳаракатланиш воситалари” сўзлари билан тўлдирилмоқда. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахслар: — ҳаракат давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши; — тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши; — йўлларнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиши; — турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат иштирокчиларига йўл бериши; — қатъий равишда бошқа транспорт воситаларини ҳаракат йўналиши бўйича бошқариш керак. Бундан ташқари,  2024 йил 1 январдан бошлаб ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 0,25 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситаларини бошқариш фақат тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларга рухсат берилади.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
954

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
903

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
866

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
836

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: