Ўзбекистон
07.06.2023
1 162

Сешанбага ўтар кечаси Украинадаги Каховска ГЭСи портлатиб юборилди. Днепр бўйидаги шаҳарлар ва овуллар сув тошқини остида қолиб, Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти аҳолини шошилинч эвакуация қилишни бошлади. Каховска тўғони вайрон бўлганидан кейин сув остида қолган Херсон вилоятидан ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди. Тўғон бузилишида Украина ва Россия бир-бирини айбламоқда. Фавқулодда вазият Херсон Украина назоратига қайтганидан сўнг аҳоли хавфсираган ҳалокатли сценарийлардан бири саналади. Каховка тўғони вайрон бўлгач, миллионлаб тонна сув оқиб чиқиб, Херсон вилояти ҳудудини ғарқ қилди. Талофат натижасида ўн минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда. Украина президенти Россияни терроризмда айбламоқда. "Шу кечадан бери мамлакатимизнинг жанубий вилоятларини сув босиши давом этмоқда. Россия босқинидан олдин бу ҳудудларда камида 100 минг киши истиқомат қилган. Камида ўн минглаб одамлар ҳали ҳам хавф остида қолмоқда. 80 та шаҳар ва қишлоқлар сув остида қолди. Эвакуация жараёни аллақачон бошланган. Ва бу фалокатнинг фақатгина дастлабки оқибатларидир. Aфсуски, фожиа анча катта қамровга эга". Тўғон бир кечада вайрон бўлди, бу Эса Украинадан ташқарида ҳам хавотир уйғотди. Россия ва Украина бир-бирини содир бўлган фалокатда алоқадорликда айблади. Ҳар икки давлат БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишига чақирди. Фалокат юзасидан БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш шундай деди: "БМТ Каховка ГЕСининг вайрон бўлишига олиб келган ҳолатлар ҳақида мустақил маълумотга эга емас. Лекин бир нарса аниқ: бу Россиянинг Украинага бостириб киришининг яна бир ҳалокатли оқибатидир". Сув тошқини Россия қўшинлари назорати остидаги Днепр қирғоқларига ҳам таъсир қилди. Тўғон жойлашган Новая Каховкадан минг киши эвакуация қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Байден президентлигидаги АҚШ Украинага қанча миқдорда ҳарбий ёрдам берди?
Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори маълум бўлди.
Ўзбекистон Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатди (фото)
Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко саҳифасида маълум қилди.
Ўзбекистон фуқаролари Россия қўшинларига сафарбар этилаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Россия ТИВга сўров юборилди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланса, Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича барча чоралар кўрилишини маълум қилди.