Ўзбекистон
10.02.2022
935

— Қайнотам вафот этди, бундан аввалроқ қайнонам оламдан ўтган. Уларнинг номида банкда оз миқдорда пул бор эди. Улардан уч нафар фарзанд бор, қайниопам, турмуш ўртоғим ва қайнисинглим. Пулни турмуш ўртоғим синглисига ўтказиб бериши учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? — Қайнона ва қайнотангиз яшаган ҳудуддаги нотариусга қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қиласиз: * марҳумларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномалари; * уларнинг фарзандларининг туғилганлик ва никоҳ тузилганлик ҳақида гувоҳномалари; * паспортлари; * омонат дафтарчаси. Балиқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилшодахон Қобулова жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
1 сентябрдан банклар устав капиталини ошириш бошланади
2023 йил 1 сентябрдан эътиборан банк устав капиталининг энг кам миқдори 200 млрд сўм бўлади.
Жорий йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилади
Биринчи августга қадар ажратилган жами 1 112,1 трлн сўм кредитлар натижасида 55 829 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.
Отанинг иштирокисиз ҳам оталикни белгилаш мумкинми?
Оталикни белгилаш агар ота ва она ўртасида оталик юзасидан низо бўлмаса, ФҲДЁ бўлимлари орқали амалга оширилади. Агар низо мавжуд бўлса, оталик суд тартибида белгиланади.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.